АҚШнинг Шимолий Каролина штатида Beechcraft A-36 енгил самолётининг қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Winston-Salem Journal нашри.

Флорида штатидан Гринсборо аэропортига парвоз қилаётган Vulcan Materials компаниясининг самолёти ерга урилиб, ёниб кетган.

Транспортда хавфсизлик миллий кенгаши вакили Питер Надсоннинг айтишича, учувчи фалокат юз беришидан олдин нозирларга баъзи носозликлар ҳақида ахборот берган. Фалокатга қандай носозлик сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда.

Воқеа жойида тезкор хизматлар ва терговчилар иш олиб бормоқда.