БААда Яманда ҳалок бўлган ҳарбийлар хотираси музейи очилади

Жаҳон 08 Сентябрь 2015 1062

БАА ҳукумати Ямандаги ҳарбий амалиётларда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотираси музейини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилишди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Ўтган ҳафта Яманнинг Мағриб вилоятида ракета зарбаси оқибатида БААнинг 46 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Яманлик исёнчилар отган ракета қурол-аслаҳа омборида сақланаётган портловчи ускуналарда детонация келтириб чиқарди, бунинг оқибатида содир бўлган портлашда 50ка яқин ҳарбий ҳалок бўлди.
The National нашрининг хабар беришича, Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси шайх Муҳаммад бин Зайд ал-Наҳайён Абу Дабида ҳалок бўлганлар оилалари билан шуғулланувчи офис очишга топшириқ берган.

У бошқа расмий органлар билан ҳамкорликда оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари олиб боради. Шу бинонинг ўзида музей очилади.
Музейда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг ҳужжатларидан иборат архив жойлашади.

Кўпроқ янгиликлар