"Барселона" жамоаси Европа клублари ассоциацияси (ECA) талқини бўйича Европада йилнинг энг яхши клуби деб топилди. Бу ҳақда жамоанинг матбуот хизмати хабар берган.

ECA раиси Kарл-Хайнц Руммениггенинг ўзи шахсан ушбу совринни "Барселона" директори Раул Санльехига топширди.

"Барселона" ўтган мавсумда Испанияда ҳам, ҳалқаро майдонда ҳам омадли иштирок этди. Каталонияликлар ушбу совринга иккинчи марта муносиб кўрилмоқда, биринчисини 2011 йилда қўлга киритишган.

Қайд этиш керакки, бундан олдин бу мукофотга ҳеч айси клуб бир мартадан ортиқ эга чиқмаганди.