Филиппинда ЖЧ-2018 мусобақасининг 2-саралаш босқичидан ўрин олган Филиппин ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг биринчи тайми якунланди.

Биринчи таймдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 3:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

Ўйиннинг 2 дақиқасидаёқ Одил Аҳмедов тезкор гол орқали устунликни таъминлади. 15 дақиқада эса Сардор Рашидов жарима майдони ташқарисидан туриб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Биринчи тайм охирида эса Игор Сергеевнинг голи орқали ҳисоб йириклашди.

Ўйиннинг илк чорагида Филиппинда кучли ёмғир ёғаётган эди. Айни вақтда ёмғир тинган. Биринчи таймда футболчиларнинг алмаштирилиши ёки улардан қайсисигадир ҳакам томонидан карточка кўрсатилиши кузатилмади.