Болгария Россияга ўз ҳаво ҳудудидан Сурияга ёрдам етказиб беришни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Болгария Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Самолётлар бортида бизга маълум бўлган юклар ҳақидаги маълумот бизни жиддий хавотирланишга мажбур қилмоқда. Рад жавобининг сабаби шундан иборат”, деб айтди Болгария ТИВ вакили Бетина Жотева.

Россия ТИВда ҳозирча бу вазиятга ҳеч қандай изоҳ берилмади.
8 сентябрда Греция ҳукумати вакили Москвага Сурияга инсонпарварлик ёрдами етказиш учун бошқа Греция ҳаво коридори талаб этилмаслигини маълум қилди. Россия Греция шарқи орқали Сурияга парвоз қилиш йўналишини танлаган эди. Россия самолётларига ҳаво ҳудудини ёпишни Греция ҳукуматидан Вашингтон сўраган эди.

Россия Суриядаги фуқаролик уруши бошлангандан бери расмий Дамашққа инсонпарварлик ва ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиб келади. Хусусан, Россия Сурияга қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар, сарфланувчи материаллар етказиб берган ҳамда Сурия қуролли кучларини ўргатувчи ва маслаҳат берувчи ҳарбий маслаҳатчилар ва инструкторлар юбориб келган.

Россия ҳаво кўпригидан ташқари, Сурияга ёрдамни Новороссийскдан Қора денгиз десант кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.