6 сентябрь куни Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуиджи Буффон Болгарияга қарши Евро-2016га саралаш ўйинида майдонга тушди. У бу ўйинда бир қатор сэйвлар амалга ошириб, терма жамоасининг Франциядаги 2016 йилги Европа чемпионати томон яқинлашишига ҳисса қўшди.

Шу тариқа, 37 ёшли посбон миллий терма жамоа таркибида 150-ўйинини ўтказди. У жамоанинг рекордичиси саналади ва Фабио Каннаваро (136та ўйин) ва Паоло Мальдинини (126 ўйинчи) ортда қолдиришга муваффақ бўлган.

Қайд этиш жоизки, Буффон 18 йил олдин, 1997 йилнинг кузида Москва шағрида Италия терма жамоаси сафида илк марта майдонга тушганди. Бу ўйин 1998 йили Францияда ўтказилган Жаҳон чемпионати саралаши доирасида ўтказилган.
Бу ўйиннинг биринчи таймида "мовий гвардиячилар"нинг асосий дарвозабони Жанлука Пальюка жароҳат олди ва "Динамо" ўйингоҳига 19 ёшли истеъдод Жанлуижжи Буффон тушиб келди.
Бу ўйин 1:1 ҳисобида якунланган, жавоб учрашувида эса Италия 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Франция мундиалига йўл олганди.

Маълумот учун, жаҳон рекордини такрорлаш учун Буффон Италия термаси сафида яна 34та ўйин ўтказиши лозим. Миср терма жамоасининг собиқ футболчиси Аҳмад Ҳасан ўз вақтида милиий терма жамоа таркибида 184та ўйинда майдонга тушган.