Тан олинмаган “Донбасс халқ республикаси” айирмачилари ўз назоратлари остидаги ҳудудларда қазиб чиқарилган кўмирни Украинанинг қолган қисмига етказмасликка қарор қилди. Бу ҳақда маҳаллий ахборот агентлиги хабар берди.

Айирмачиларнинг айтишича, дастлаб расмий Киев уларга ёқилғи ва темир йўл транспорти эҳтиёт қисмлари етказиб беришни бошлаши лозим. Бу талаб бажарилмагунига қадар кўмир етказмалари масаласи тўхтатиб турилади.