Таниқли россиялик режиссёр Эльдар Рязанов шифохонадан чиқишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда Москва 1-клиник шифохонаси шифокори Алексей Светга асосланиб, РИА Новости хабар берган.

Режиссёр 6 сентябрь куни шифохонага юрак хуружи шубҳаси билан ётқизилган эди. Шифокор Алексей Светнинг маълум қилишича, ҳозирликда унинг аҳволи барқарорлашган.

“Эльдар Рязановнинг аҳволи барқарор, қониқарлига яқин. Бу режали госпитализациядир”, - дейди шифокор.

Шу билан бирга, режиссёрнинг шифохонадан чиқиш вақти маълум қилинмаган.