Франкфуртдаги Зекенберг университети олимлари инсониятга маълум бўлган энг қадимий денгиз тошбақаси қолдиқлари топилганини маълум қилишди. Судралиб юрувчининг ёши 120 млн йил деб баҳоланмоқда, унинг ёши аввал маълум бўлган энг қадимий турларнинг ёшидан 25 млн йилга кўпроқни ташкил қилади, деб хабар бермоқда Phys.org сайти.

Santanachelys gaffneyi деб номланган тошбақанинг тошга айланиб қолган қолдиқлари бўр даври замонларидан бери деярли идеал ҳолатда сақланиб қолган. Тошбақанинг скелети узунлиги 2 метрга яқинни ташкил қилган ва замонавий тошбақалар билан кўплаб умумий жиҳатларга эга. Айнан бўр даврида тошбақалар қуруқликдаги ва денгиздаги турларга бўлинган. Етарлича бўлмаган маълумотлар ҳозирча тошбақаларнинг бўлинишининг тахминий муддатларини айтишга имкон бермайди, бироқ янги топилма бу борада ойдинлик киритишда ёрдам бериши мумкин.

Тошбақа қолдиқлари Колумбияда аниқланди. Олимлар тошбақанинг тўлиқ скелетидан ташқари тўртта бош суяги ва иккита қисман сақланиб қолган тошбақа косасини ўрганиб чиқдилар. Ҳаваскор-палеонтологлар томонидан топилган барча топилмалар маҳаллий музейга топширилди.