ФИФА: Кучли бешликдаги жамоалар ёзги трансферлар вақтида 2,39 млрд доллар сарфлашган

Спорт 08 Сентябрь 2015 2236

Европанинг етакчи бешта чемпионатлари футбол клублари – Англия, Франция, Германия, Италия ва Испания – ёзги трансфер ойнаси давомида футболчилар сотиб олиш учун 2,39 млрд доллар маблағ сарфлашди. Бу ҳақда ҳисобот ФИФА расмий сайтида эълон қилинган.

Ҳужжатга кўра, Европанинг бешта етакчи мамлакатлари клубларининг ёзги трансфер ойнаси давомида сарфлаган маблағлари 2014 йил билан солиштирганда 2 фоизга ўсган. Шунингдек, бир футболчининг ўртача трансфер нархи 2014 йилдаги 5,5 млн доллардан 2015 йилда 5,7 млн долларга ошган.

Энг кўп харажат қилган лигалар ичида Англия чемпионати етакчилик қилмоқда. Туманли Альбион жамоалари жорий йил ёзда футболчилар сотиб олиш учун жами 996 млн. доллар сарфлашган. Бу бошқа етакчи чемпионатлар сарфлаган маблағдан икки баравардан кўпроқ кўрсаткич саналади. Испанияда бу йилги кўрсаткич 2014 йилга қараганда 23 фоизга қисқариб, 495 млн. долларни ташкил қилган. Францияда эса ўтган йил билан солиштирганда ўсиш суръати 65 фоизга – 270 млн. долларгача.

Шунингдек, ҳисоботда кучли бешлик чемпионати жамоаларининг сотиб олинган футболчилар сони бўйича 2013 йил билан солиштирганда 4 фоизга ўсиб, 1340 та трансферни ташкил қилган.

Трансфер ойнаси иштирокчиларининг ўртача ёши ҳам ўтган йилгига нисбатан бир ойга ёшарган ва 23 ёш 9 ойни ташкил қилмоқда.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 54039 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65771 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161519 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 27105 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 1124 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 283 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 989 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1519 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар