Россия нефть компанияларининг акциялари жорий йилнинг бошидан буён солиқ манёврлари ва рубль курси ўзгарувчанлиги ҳисобига кўпгина ғарблик рақобатчиларидан бир қадар ўзиб кета олди. Бу биржадаги савдолар маълумотларида намоён бўлди.

MSCI All-Country World индекси динамикаси шуни кўрсатадики, бу йилда жаҳон нефть газ тармоғи иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига нисбатан кўпроқ зиён кўрди, лекин Россия компаниялари бу зарбаларга дош бера олди ва фойда кўришда давом этмоқда.
Жумладан, “Роснефть” акциялари Лондон биржасида йил бошидан буён 4 фоизга, “ГазПром”ники эса 0.27 фоизга ошди. Шу давр ичида Shell’нинг В тоифали акциялари нархи 26.5 фоизга, ВР тоифали акциялари эса 16 фоизга тушиб кетди.

Goldman Sachs таҳлилчиларининг эътироф этишича, “Россия компаниялари гўё нефть нархи 100 доллар бўлиб тургандай даромад кўрмоқда”.