Индонезия декабрь ойида ОПЕК аъзолигига тикланади

Иқтисодиёт 08 Сентябрь 2015 1323

Индонезия энергетика вазири Судирман Саиднинг маълум қилишича, мамлакат шу йилнинг декабрида ОПЕКка аъзо бўлади. Бу ҳақда Jakarta Globe хабар берган.

"Биз ОПЕК бош котибиятидан расмий тасдиқнома олдик. Котибият аъзолари Индонезия қайтадан ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлишига розилик билдиришган", дейди вазир.

Индонезия Жанубий-Шарқий Осиёдаги энг йирик нефть етказиб берувчилардан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, Индонезия 2009 йилнинг 1 январида ОПЕКнинг аъзолари сафидан чиқарилганди. Шундан сўнг, бу мамлакат ташкилотда кузатувчи мақомида қолганди.

Индонезия ҳукумати нефть қазиб олишни кўпайтиришни режалаштирмоқда. Айни пайтда мамлакат кунига 830 минг баррель нефть ишлаб чиқаради.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар