Испания максимал сондаги муҳожирларни қабул қилишга ваъда бермоқда

Жаҳон 08 Сентябрь 2015 1467

Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Гарсия Маргальо Европа ҳудудига келган муҳожирларга имкони борича тезроқ ёрдам беришга чақирди ва Испания ўз давлатларини тарк этишга мажбур бўлган максимал сондаги қочқинларга ёрдам беришга ваъда берди. Вазир SER радиостанциясига берган интервьюсида бугунги кунда энг асосийси “фавқулодда вазиятда бўлган муҳожирларга имкони борича тезроқ ёрдам бериш кераклигини” ва бунда Испания “ҳеч нарсани муҳокама қилмай, қанча қабул қила олса шунча қочқинни қабул қилишга” ваъда берди.

“Испания имкони борича кўпроқ қочқинларни қабул қилиши керак, чунки ҳамжиҳатлик Европа лойиҳасининг асосий тамойилидир. Сиз уйингизга меҳмонларни таклиф қилганингизда уларни остонада қолдириш ярамайди, уларни инсон қадр-қиммати назарда тутгандек яхшилаб кутиб олиш керак”, деб айтди вазир.

7 сентябрда Europа Press агентлиги Еврокомиссия Испанияга икки йил ичида 15 минг муҳожирни қабул қилишни таклиф этганини маълум қилган эди. Шу тариқа Испания қабул қилинган қочқинлар сони бўйича Германия ва Франциядан кейин Европа Иттифоқидаги 3-рақамли давлат бўлади.

Кўпроқ янгиликлар