КХДР раҳбари Ким Чен Ин Сурия президенти Башар Асадга унинг 50 йиллик юбилейи муносабати билан табрик телеграммаси юборди.

ТАСС нашри маҳаллий манбаларга асосланиб хабар беришича, Сурия раҳбари 11 сентябрь куни 50 ёшга тўлади.

Ким Чен Ин Башар Асадга соғлиқ тилаган ва Сурия халқининг жангарилар билан кураш якунида ғолиб чиқиши ҳамда мамлакат суверенитети сақлаб қолинишига ишонч билдирган.

Табрик телеграммасида қайд этилишича, КХДР ҳукумати ва халқи Сурияни қўллаб-қувватлайди.

Ким Чен Ин ўз табригида Башар Асадга ўз ишларида муваффақият тилаган.