Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 7 сентябрь куни рўй берган энг муҳим хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича дастур қабул қилинди>>

Дастур минтақада сув ресурсларидан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштиришни кўзда тутади. Бу йўналишда Ўзбекистон 1.099 млрд долларлик 8та лойиҳани амалга оширади. Ўзбекистон бу лойиҳаларнинг 388.3 млн долларлик қисмини ўз зиммасига олади, кредитлар 678 млн долларни, грантлар 33 млн долларни ташкил қилади.

 

Ўзбекистоннинг 6 ихтисослаштирилган тиббий маркази акциядорлик жамиятига айлантирилди>>

Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигининг маълумотларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистоннинг кўзга кўринган 6 ихтисослаштирилган тиббий маркази акциядорлик жамиятига айлантирилди.

 

Порошенко Донбассдаги воқеалар қандай йўллардан ривожланиши мумкинлигини айтди>>

Украина президенти Пётр Порошенконинг фикрича, Донбассдаги воқеалар уч хил йўлдан бориши мумкин. Бу ҳақда у миллий телеканалга берган интервьюсида айтиб ўтди.

 

АҚШ президентлиги учун Гарвард профессори ҳам кураш олиб боради>>

АҚШдаги президентлик сайлови кампаниясига яна бир номзод келиб қўшилди. Гарвард университетининг профессори, ҳуқуқшунос Лоуренс Лессиг номзоди Демократлар партияси томонидан илгари сурилди.

 

Sunday Express: Қочқинлар қиёфасида Европага 4 минг ИШИД жангариси кириб олди>>

Sunday Express газетасининг ИШИДдаги аноним агенти маълумотига асосланиб ёзишича, Европага жангариларни киритиш операцияси муваффақиятли якунланган.

 

Лавров: Москва ҳеч қачон Сурия ҳукуматига ҳарбий техника етказиб берганини яширгани йўқ>>

Москва ҳеч қачон Сурия ҳукуматига ҳарбий техника етказиб берганини яширмаган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Жон Керри билан телефон мулоқоти чоғида айтиб ўтди.

 

2015 йилнинг 1-ярим йиллигида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 56 фоизга қисқарган>>

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги пул ўтказмалари ҳажми 2015 йилнинг иккинчи чорагида 784 млн долларни ташкил этди. Бу эса 2014 йилнинг шу ҳолатига нисбатан 56,13 фоиз пасайиш демакдир.

 

Чагаев-Окендо ўртасидаги реванш жанги 17 октябрь куни Германияда бўлиб ўтади>>

Промоутер Тимур Дугазаев супероғир вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича чемпион Руслан Чагаев (Ўзбекистон, 34-2-1, 21 KO) ва Фрес Окендо (Пуэрто-Рико, 37-8, 24 КО) ўртасидаги реванш жанги бўлиб ўтадиган манзилни эълон қилди.

 

Стоунхенж остида улкан тарихий ёдгорлик топилди>>

Британиядаги машҳур ёдгорлик –Стоунхенж остидан неолит даврига оид диний иншоот топилди. У 4.5 м гача бўлган тошлардан ташкил топган. Монолитлар 90 см чуқурликдан радарлар ёрдамида топилди.

 

Ўзбекистонга ёзги об-ҳаво қайтиши кутилмоқда>>

Яқин кунларда Тошкентда кундуз куни иссиқ об-ҳаво 35 даражага қадар кўтарилиши кутилмоқда.