КХДР ва Корея республикаси октябрь ойида айрилиқдаги оилаларни учраштиради

Жамият 08 Сентябрь 2015 2120

Шимолий ва Жанубий Корея давлатлари 2014 йилнинг февралидан буён илк марта Корея яриморолидаги қариндошларнинг бир-бирларидан айрилиқда яшаётгани муаммосига қайтади.

"Ёнҳап" ахборот агентлигида маълум қилинишича, шу йилнинг 20 октябридан 26 октябргача бўлган кунлар давомида КХДР ҳудудидаги Кимгин тоғлари яқинида юзта оила бир-бири билан юз кўришади.

Маълумот учун, 1950-1953 йилларда бўлиб ўтган урушдан сўнг тузилган битим Корея яриморолидаги 120 мингга яқин оилани ажратиб юборганди. 2000 йилдан буён бу оилаларнинг атиги 19 мингга яқин аъзоси учрашишга муваффақ бўлишган.

Кўпроқ янгиликлар