2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш босқичидан ўрин олган Малайзия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув мухлисларнинг тартибсизликлари туфайли тўхтатилди ва номаълум муддатга кечиктирилди.

Ўйин якунланишига 3 дақиқа қолганида меҳмонлар 2:1 ҳисобида олдинда бораётганди. Шу вақтда трибунада мухлислар томонидан турли воситалар орқали ҳосил қилинган тутун ўйинни якунлашга имкон бермаган.