MY5 телеканали янги мавсумда қандай сериаллар намойиш этишини маълум қилди

Ўзбекистон 08 Сентябрь 2015 4559

Ўзбекистон MY5 телеканали янги мавсумда қандай сериаллар намойиш этишини ошкор этди. “Даракчи” газетасида телеканал томонидан суратга олиниб, намойишга ҳозирланаётган 5 сериал ҳақида маълумот берилди.

“Артист” номли сериал ситком жанрида бўлиб, санъат ва маданият институти талабалари ҳаётидан ҳикоя қилади. Айни пайтда тасвирга олиш ишлари тугагани йўқ.
“Бир кам дунё-2” сериали, номидан кўриниб турганидек, шу номли сериалнинг давомидир. У турли ҳаётий воқеалар, оилавий муносабатлар тўғрисида ҳикоя қилади.

Айни кунларда сериалнинг сценарийси ёзиб тугатилди.
“Тақдир сўқмоқлари” эса сериали йил давомида ҳафтада бир маротаба бадиий-маърифий кўрсатув тарзида эфирга узатиб борилади. Унга Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдуллаев бошловчилик қилади.

“Қариси бор уй” сериали воқеалари ҳам оилавий мавзуга бағишланади. Воқеалар шаҳарлик набираларини кўргани қишлоқдан келган чол образи орқали намойиш этилади. Сериалда катталар билан ёшларнинг муносабатлари енгил кулги орқали очиб берилади.

Ниҳоят “Кафе “Ҳаёт” сериали воқеалари Тошкентдаги кафелардан бирида бўлиб ўтади. У турли ҳаётий, кулгили воқеалардан иборат бўлса-да, ҳаётга жиддий қарашга ундайди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар