Наманганда бировларнинг машинасини сотиш билан шуғулланувчи фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди. Улар амалга оширган ноқонуний операциялар ҳажми бир неча млрд сўмдан ошади, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Улар нақд пул етишмовчилиги туфайли кўпчилик автомобиль эгалари машиналарини бўлиб тўлаш шарти билан сотаётганидан фойдаланиб, автомобиль олди-сотдиси билан шуғулланган ва кўплаб фуқароларни чув туширган.
Наманганлик йигит Тошкнетдаги Сирғали автомобиль бозорида бир кишининг Spark русумли автомобилини 16 минг долларга сотиб олиш таклифини олди. У пулнинг 4 минг долларини ҳозироқ, қолганини ҳар ойда минг доллардан бериб туриши керак эди. у машинани Наманганга келтириб, ўз танишига 10 минг долларга сотиб юбориб, пулни машинанинг эгасига бермади.

Вақт ўтиши билан у жиноий гуруҳ шакллантирди. Тахминан шу схемада улар қўлидан 30га яқин автомобиль ўтди.
Ушбу иш бўйича 4 шахсга нисбатан жиноий иш олиб борилди ва тегишли жазо белгиланди.