Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев фуқароларини Ғарб маҳсулотлари ва истеъмол товарларидан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда Tengrinews нашри хабар бермоқда.

“Айтайлик, Ғарбнинг кийимлари – уларсиз ҳам яшаса бўлади. Тўғрими? Фуа-гра, банан эса биз учун зарарлидир”, - деди у Оқмўлада ўтаётган Агрофорум доирасидаги чиқиши чоғида.