ОАВ: Қиролича Елизавета II ҳаётига суиқасд қилишни режалаштирган жангари Сурияда йўқ қилинган

Жаҳон 08 Сентябрь 2015 2632

Сурия ҳудудида амалга оширилган ҳаво ҳужумлари натижасида Буюк Британия қироличаси Елизавета Иккинчини ўлдиришни режалаштирган жангари бартараф этилган. Бу ҳақда Express нашри хабар қилган.

Мамлакат бош вазири Дэвид Кэмероннинг маълумотига кўра, бу жангари август ойининг сўнгги кунларида ўлдирилганди.

Қайд этилишича, қироличанинг ҳаётига Иккинчи жаҳон уруши якунланганига 70 йил тўлган кунда (3 сентябрь - кун.уз изоҳи) суиқасд амалга оширилиши режалаштирилганди.

Кўпроқ янгиликлар