Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевнинг таъкидлашича, тадбиркорларнинг ҳеч қандай мурожаати жавобсиз қолмайди.
Бугун Абдуллаев “2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, структур қайта тузиш ва диверсификациялаш дастурини реализация қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар роли ва масълиятини ошириш тўғрисида” мавзуидаги семинарда иштирок этди.

Тадбирда республиканинг турли бурчакларидан ташриф буюрган 300дан ортиқ тадбиркорлар, саноат корхоналари раҳбарлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари эгалари иштирок этди.
“Бош прокуратурада 1007 рақамида ишонч телефони иши таъминланган. Бу телефон орқали мурожаат қилган тадбиркорларнинг ҳеч қандай мурожаати жавобсиз қолмайди”, - таъкидлади Абдуллаев.