Германиянинг Херфорд шаҳрида 17 мамлакатидан ташриф буюрган ёш чавандозлар от спорти бўйича халқаро мусобақада иштирок этди. Улар орасида Ўзбекистон вакиллари Темур Азизов ва Оқил Собирхўжаевлар ҳам бор эди. Бу ҳақда “Правда Востока” нашри ёзмоқда.

Мусобақа “Немис бирдамлиги” ташкилоти ташаббусига кўра ўтказилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Алихон Азизовнинг таъкидлашича, ўзбекистонлик спортчиларни ушбу мусобақага жалб қилган мутахассис ўтган йили Тошкентда мураббийлар ва тренерлар учун бир қатор семинарлар ўтказган Халқаро от спорти федерацияси эксперти Ларсу Майердир.
От спорти бўйича республика чемпионати ғолиби Темур Азизов Ёзер Жохан Кепельхор билан жуфтликда мусобақада иштирок этди, аммо совринли ўринларни қўлга кирита олмади.

Оқил Собиржонов германиялик ҳамкасби Ласс Тиммер билан жуфтликда мусобақанинг кучли йигирмалигига кирди.