Санкт-Петербургнинг “Россия темир йўллари” компаниясига тегишли Дорожная клиник шифохонасида пластик жарроҳлик ўтказган мижоз отишма уюштирди, деб Санкт-Петербург прокурорининг ОАВлар билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Марина Николаевага иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

Эркак бош шифокор ўринбосарини яралаб, сўнгра ўзининг жонига қасд қилган.

“Видеода эркак милтиқни қандайдир латта билан ўраб, қўриқлаш хизмати олдидан бемалол ўтиб, бош шифокор ўринбосари кўкрагига отиб, сўнгра ўзининг бўйнига ўқ узганини кўриш мумкин”, деб айтди Николаева.

Дастлабки маълумотларга кўра, нохуш воқеага муваффақиятсиз пластик операция сабаб бўлган.

“Эркак бу шифохонада 2010 ва 2011 йилларда бурнини пластика қилган, бироқ натижадан кўнгли тўлмаган. 2013 йилда қулоқларини тўғрилатган, бироқ бунда ҳам натижа уни қониқтирмаган”, деб айтмоқда матбуот хизмати ходими.
Жабрланган шифокор айни пайтда жонлантириш бўлимида қолмоқда, у операция қилинди.

Тергов органлари ушбу воқеа юзасидан “Суиқасд қилиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.