Россия президенти Владимир Путин КХШТ коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясида иштирок этиш учун Тожикистонга келади. Бу Кремль сайти орқали хабар қилинди.
Тадбирда, ундан ташқари, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон вакиллари иштирок этади.

Илгарироқ Путин Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан телефон мулоқоти ўтказди. Мулоқот чоғида у Москва Душанбени яқинда бўлиб ўтган тўқнашувларда тўлалигича қўллаб-қувватлашини маълум қилди.