Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Россия президенти Владимир Путин октябрда Қозоғистонга расмий ташриф билан келишини маълум қилди, деб хабар бермоқда “ИА Новости-Казахстан” ахборот агентлиги.

“Бизда президентлар, бош вазирлар, вазирлар даражасида катта сондаги ташрифлар белгиланган. Октябрда биз шунингдек, МДҲ саммити ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммитини ўтказамиз, Россия президенти Владимир Путиннинг расмий ташрифи кутилмоқда”, деб 8 сентябрда Қозоғистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари билан ўтган матбуот анжуманида айтди Идрисов.

Бунгача Қозоғистонга Украина президенти Пётр Порошенко ташриф буюриши режалаштирилган.