Россия президенти Владимир Путиннинг маслаҳатчиси Сергей Глазьев Ғарб давлатлари санкциялари оқибатларини бартараф қилиш бўйича ҳисобот тайёрлади.

У берган тавсиялар ичида валюта савдосини чеклаш ва нархларни музлатиб қўйиш бор.
Унинг ҳисоботи 15 сентябрь куни Россия хавфсизлик кенгаши идоралараро комиссиясининг йиғилишида тақдим этилади.