Қозоғистон, Озарбайжон ва Қирғизистон раҳбарлари Остонада бўлиб ўтадиган туркий тилли давлатлар раҳбарларининг V саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов баёнот берди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Остонада ўтадиган туркий тилли давлатлар раҳбарларининг V саммитида иштирок этмайди.
“Объектив сабабларга кўра Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ушбу тадбирда иштирок эта олмайди”, - таъкидлайди у.

Илгарироқ Эрдўған қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, саммитни ўтказишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтган эди.
Саммит 11 сентябрь куни ўтказилади.