Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Райҳон Тошкент универмаги яқинидаги ер ости йўлида икки боласи билан ётган аёл суратидан жуда таъсирланганини билдирган.

"Sayyod.com"нинг ёзишича, у бу болаларни асраб олмоқчилигини ҳам айтган.

"Балки тақдир тақозоси туфайли ўша аёл шундай ҳаёт кечиришга мажбурдир, бироқ болаларини бу аҳволда йўқотиб қўйиши мумкин. Ҳозир бу болаларни вақтинчалик бўлса ҳам ўзимга олиш ҳақида ўйлаяпман. Бунда менга ёрдам беринг, суратни ҳар сафар кўрганимда юрагим чилпарчин бўлаёзмоқда. Туркия соҳилига жасади чиқиб қолган суриялик болакайнинг суратини кўргач ҳам ўзимни анча пайтгача йиғидан тўхтата олмадим", — дейди у "Sayyod.com" блогерига.

Блогернинг маълум қилишича, бу суратлардаги одамларни топишнинг иложи бўлмаган.