Россияда мансабдор шахсларга 15 минг рублдан қимматроқ ишчи телефон сотиб олиш тақиқлаб қўйилди

Жамият 08 Сентябрь 2015 2109

Россия ҳукумати сайтида бюджет маблағларига сотиб олинадиган маҳсулот ва хизматларнинг нархи бўйича чеклов ўрнатилган ҳужжат чоп этилди.

Эндиликда федерал давлат муассасаси раҳбари ёки раҳбар ўринбосари даражасидаги мансабдор шахс давлат пулларига ўзига 15 минг рублгача телефон харид қила олиши мумкин. Шахсий автомобиль учун белгиланган максимал нарх 2,5 млн рублдан ошмаслиги керак.

Шунингдек, мансабдор шахс сотиб олиши мумкин бўлган мебель жиҳозлари ҳам келтириб ўтилди: мисол учун, олий даражадаги давлат хизматчиси ўзига тери билан қопланган курси сотиб олиши мумкин, бироқ ундан пастроқ лавозимда ишлайдиган унинг ҳамкасби фақатгина мато билан қопланган стул билан чекланиб қолади.

Кўпроқ янгиликлар