Россиянинг Ленинград вилоятида жойлашган Мурино замонавий посёлкасидаги “Лидер Групп” компаниясининг “Три кита” турар-жой мажмуаси қурилишида ўзбекистонлик муҳожирнинг дорга осилган жасади топилди, деб хабар берилди 47news нашрига ҳуқуқ-тартибот муассасаларида.

Маълум бўлишича, ишчининг жасади 7 сентябрь куни қурилиш майдончасидаги қурувчилар вагончасига кираверишда электр кабелдан ясалган сиртмоққа осилган ҳолда топилган. Ҳалок бўлган оёғи остида тўнкарилиб қўйилган тунука челак топилган. Марҳум 27 ёшли ўзбекистонлик эканлиги аниқланди.

Вагончада яшаган ишчининг айтишича, бундан аввал марҳум унинг ёнига эрталабки 6 ларда меҳмонга келган. Сўнгра у марҳумни бир ўзини қолдириб, қурилиш объектига кетган.
Тергов олиб борилмоқда. “Лидер Групп” компаниясида ушбу ҳолат юзасидан тезкор изоҳ бера олишмади.