Украина президентининг сайтида жойлаштирилган, Одесса ҳокими Михеил Саакашвилини бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги петицияни 25 минг киши имзолади. Бу ҳақда УНИАН агентлиги хабар бермоқда.

Қоидага кўра, 25 минг овоз тўплаган петициялар 10 иш куни ичида кўриб чиқилиши талаб этилади.