Samsung штаб-квартирада 10 фоиз ходимларни қисқартиради

Жаҳон 08 Сентябрь 2015 1010

Samsung штаб-квартирасида ишлайдиган ходимлари сонини 10 фоизга қисқартирмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Компания, хусусан, персонал билан ишлаш, жамоатчилик билан алоқалар бўлимлари ва молиявий департамент ходимларининг сонини қисқартирмоқчи.
Штаб-квартира ходимларининг миқдори 2015 йил 30 июнь ҳолатига кўра 98.999 минг кишини ташкил қилар эди.
Йил бошидан буён компания акциялари нархи 15 фоизга тушиб кетди.

Кўпроқ янгиликлар