Режиссёр ва актёр Санжар Шодиев Ҳусайн Бойқаро ролини ижро этишни орзу қилишини айтди.

“Болалигимдан тарихий фильм олсам, деб орзу қилардим. Масалан, Ҳусайн Бойқаро ҳақида фильм олиб, унинг образини ўзим ижро этиш орзусидаман”, - деди у “Даракчи”га берган интервьюсида.

“Бизнинг энг катта ютуғимиз, - қўшимча қилди ижодкор, - тарихий шаҳарлар декорациясини ясаб, миллион-миллион пул сарфлаб ўтирмаймиз. Бизда тарихий манзилгоҳлар етарли, фақатгина кучли жамоа ва маблағ бўлса бўлгани”.