Санкт-Петербургнинг Калинин туманида ўзбекистонлик фуқаро отиб кетилди. 

Маълум бўлишича, 7 сентябрда тунги соат 01:00 атрофида тез тиббий ёрдам хизматига Маршал Блюхер кўчасидаги қурилиш майдончасида ўқотар яраланишга эга эркак ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келингач, жабрланувчи 36 ёшли ўзбекистонлик муҳожир эканлиги аниқланди. Қурилиш майдончасидаги қурувчилар учун мўлжалланган вақтинчалик уйчада номаълум шахс унинг чов соҳасига ўқ узган. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага етказилган.

Ушбу жиноят юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.