"Манчестер Юнайтед"нинг аргентиналик дарвозабони Серхио Ромеро ўзининг айни дамдаги мураббийи Луи ван Гаалдан миннатдор эканини изҳор қилди.

Унинг тан олишича, голландиялик мутахассис ўзини Англияга чақириб ва асосий таркибда ўйнатиш орқали унинг футболчилик фаолиятини сақлаб қолган.

"Ван Гаалдан миннатдорман. Жаҳон чемпионати ва Копа Америкадаги муваффақиятли иштирокимга қарамасдан ёзда ўзимга янги клуб топишим қийин бўлганди. Лекин мен орзу билан яшадим ва бунга эришдим", дейди дарвозабон.

У шунингдек, дарвозабон учун мураббийнинг ишончи жуда муҳимлигини таъкидлаб ўтган.