Шри-Ланкада фил журналистни топтаб ташлади

Жаҳон 08 Сентябрь 2015 2541

Шри-Ланкада ёввойи фил маҳаллий журналист Прийанта Ратнайакани топтаб ташлади. Бу ҳақда Can Indian News нашри маълум қилди.

Воқеа сайёҳлар орасида оммабоп бўлган Миннерия миллий боғида юз берди. Фил ҳужум қилгандан кейин 43 ёшли журналист шифохонага етказилди ва олинган жароҳатлардан шу ерда жони узилди. Воқеанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

РИА Новости ахборот агентлигининг маълумотига кўра, Шри-Ланкада филларнинг ҳужуми оқибатида охирги йилда 70 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган. Шу вақт ичида 150 га яқин фил ўлдирилган.

Шри-Ланкада филлар муқаддас ҳайвон ҳисобланади. Бироқ шунга қарамасдан охирги йилларда уларнинг сони кескин камайиб кетди, бунга уларнинг фермерлар томонидан отиб ташланаётгани сабаб бўлмоқда. Айни кунда мамлакатда 7,5 мингга яқин фил мавжуд.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар