Тожикистон прокуратураси Назарзодани давлатга хиёнат қилганликда айблади

Жаҳон 08 Сентябрь 2015 6664

Тожикистон бош прокуратураси исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзодани давлатга хиёнат қилганликда ва террорчиликда айблади.
Бош прокурорнинг баёноти марказий телевидение орқали ўқиб эшиттирилди.

Бундай айбловлар Назарзоданинг тарафдори полковник Жунайдулло Умаровга ҳам қўйилди. У Душанбе ва Ваҳдат шаҳарларида бўлиб ўтган қуролли тўқнашувларда бевосита иштирок этган эди.
Шу билан бирга, Назарзода шу пайтгача генераллик унвонидан ҳам, давлат мукофотларидан ҳам маҳрум қилингани йўқ.

Кўпроқ янгиликлар