Туркияда портлатиб юборилган автобусда ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Арманистон чегарасидаги Иғдир вилоятида полициячиларни олиб кетаётган автобус портлатиб юборилди. Унинг ичида бўлган 12 зобит ҳалок бўлгани айтилган эди. Эндиликда қурбонлар сони 13 кишига етгани хабар қилинмоқда.
Яна 4 нафар полициячи оғир аҳволда.

Қўпорувчилик ҳаракатини Курдистон ишчи партияси амалга оширгани айтилмоқда.