«UZREPORT TV» футбол бўйича Англия чемпионати ўйинларини трансляция қилади

Спорт 08 Сентябрь 2015 6888

«UZREPORT TV» телеканали Англия премьер-лигасининг 2015/2016 йилги мавсум учрашувларини намойиш қилиш ҳуқуқини сотиб олди. Бу ҳақда телеканалда ЕЧЛ ўйинларини намойиш этиш билан боғлиқ масала юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Тадбирда маълум қилинишича, шунингдек, телеканал 2016 йилда Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати – EURO-2016 мусобақаларини ҳам трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Кўпроқ янгиликлар