UzreportTV телеканали ЕЧЛнинг уч мавсумини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олган

Спорт 08 Сентябрь 2015 1632

UzreportTV телеканали 2015/2016, 2016/2017, 2017/2018 мавсумларида футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигаси учрашувларини Ўзбекистон ҳудудида тўғридан-тўғри трансляция қилиш ҳуқуқини берувчи лицензион пакетни харид қилган. Бу ҳақда 8 сентябрь куни пойтахтимиздаги Халқаро бизнес марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Анжуманда УЕФА таркибига кирувчи футбол клубларининг эксклюзив тижорат агенти ҳисобланган “TEAM Marketing” (Швейцария) агентлиги ҳамда “SARAN MEDIA INTERNATIONAL” (Мальта) компаниялари вакиллари, шунингдек, UzreportTV телеканали масъул ходимлари журналистлар саволларига жавоб беришди.

УЕФА Чемпионлар лигаси учрашувларининг 2015/2016 йилги тақвимига мувофиқ, UzreportTV телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляциялари 15 сентябрдан бошлаб амалга оширилади. Бунда турнинг марказий учрашуви тўғридан-тўғри эфирга узатилса, энг қизиқ баҳслар ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади. Шунингдек, учрашувларнинг қизиқарли вазиятлари ва ўйинларга оид бошқа аҳамиятга молик маълумотлар акс этган “Highlights” ва “Magazunes” каби кўрсатувлар ҳам телевидение, Интернет тармоғи ва мобил алоқа орқали трансляция қилиш ҳуқуқи сотиб олинган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 9034 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9972 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35451 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51711 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 216 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 557 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 548 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 428 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар