UzreportTV телеканали EURO 2016 учрашувларини трансляция қилади

Спорт 08 Сентябрь 2015 2627

UzreportTV телеканали футбол бўйича Европа чемпионатидан ўрин олган EURO 2016 учрашувларини трансляция қилади. Бу ҳақда 8 сентябрь куни Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида УЕФА Чемпионлар лигаси мусобақасининг UzreportTV телеканали томонидан трансляция қилинишига бағишланган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Анжуманда УЕФА таркибига кирувчи футбол клубларининг эксклюзив тижорат агенти ҳисобланган “TEAM Marketing” (Швейцария) агентлиги ҳамда “SARAN MEDIA INTERNATIONAL” (Мальта) компаниялари вакиллари, шунингдек, UzreportTV телеканали масъул ходимлари журналистлар саволларига жавоб беришди.

Тадбир давомида УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинлари трансляцияси ҳуқуқи харид қилинишидан ташқари, UzreportTV телеканали томонидан EURO 2016 — футбол бўйича Европа чемпионати ўйинлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўғридан-тўғри намойиш қилиниши ҳақида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Европа чемпионати – EURO 2016 учрашувлари 2016 йилнинг 10 июнидан бошланиб, 10 июлига қадар давом этади.

Кўпроқ янгиликлар