Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатнинг Европадан 20 минг муҳожирни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Мадуронинг айтишича, Европа Сурия, Эрон ва Афғонистондан қочаётган катта сондаги муҳожирларни эплашга уринаётган бир пайтда Лотин Америкаси давлати ўзида 20 минг муҳожирни жойлаштириши мумкин. 

“Инсоният виждони уйғониши учун яна қанча араблар ўлиши керак?”, деб савол билан мурожаат қилмоқда Мадуро ва муҳожирлар мамлакат фаровонлиги йўлида хизмат қилишини исташини билдирди.

Аввалроқ Янги Зеландия 750 нафар суриялик қочқинни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган эди.