Японияда 9 сентябрга белгиланган камида 50 та авиарейс яқинлашиб келаётган “Кило” тўфони сабаб бекор қилинди. Бу ҳақда Киодо агентлиги маълум қилди. 

Бундан ташқари, мураккаб об-ҳаво шароитлари туфайли “Синкансэн” экспрессларининг максимал тезлиги камайтирилди. Қайд этилишича, бу ҳолат камида 36 минг кишининг режаларига таъсир кўрсатади.

Аввалроқ Сидзуока префектурасида жалали ёмғирлар туфайли камида 200 минг киши эвакуация ҳақида тавсия олган.

Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозларига кўра, “Кило” тўфони Японияга 9 декабрь эрталабки пайт етиб келади. Ҳозирда тўфоннинг марказидаги шамол тезлиги сониясига 25 метрни, кучайган пайтда эса 35 метрни ташкил қилмоқда.