Маст аҳволдаги япониялик эркак кўриниши одамдан кўп фарқ қилмайдиган Pepper исмли "ҳиссиётли" робот билан муштлашишга қарор қилди ва уни "енгди". Бу ҳақда Cnet нашрида хабар қилинган.

Маълум қилинишича, бу воқеа Softnet компаниясининг офисларидан бирида юз берди. Бу ўринда воқеа қаҳрамони ўзини ҳақоратлашганидан кейин бор аламини роботдан олишга қарор қилган. Манбанинг ёзишича, Pepper бу зарбалардан кейин ишдан чиққан.

Pepper "ҳиссиётли" роботларнинг илк намунаси эди. Бу робот тушкунликка тушган одамга таскин бериш ва унинг кайфиятини кўтариш учун мўлжаллаб ишлаб чиқилганди.