Lada Vesta седанининг нархи 495 минг рублни ташкил қилади. Бу ҳақда “АвтоВАЗ” сотувлар бўйича директори Виталий Осипов “Российская газета” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Бугунги курс диапазонларида седан нархини баҳоласак, бу тахминан 495 минг рубль бўлади”, - деди у Калугада ўтган “Автоэволюция” VI халқаро форумида.
Машина ноябрдан сотувга чиқарилади.