“Дуторчи қизлар” гуруҳи яккахон хонандаси Санобархон Қаюмова вафот этди.

Бу ҳақда 7 сентябрь куни ўзбек хонандаси Моҳира Асадова ўзининг Фейсбукдаги саҳифаси маълум қилди.

Аниқлик киритилишича, марҳума йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлган.

Санобархон Қаюмова Ўзбекистон халқ ҳофизи, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Жўрахон Султоновнинг невараси эди.