“Жиззах” махсус индустриал зонасида ўзбекистонлик тадбиркорларнинг хорижий инвесторлар билан биргаликдаги 20 дан кўпроқ истиқболли лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилган. Бу лойиҳалар орасида электроника, компьютер бутловчи қисмлари, қуёш ва бошқа турдаги батареялар, маиший техника, машинасозлик ва автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар, фармацевтика, тиббиёт, косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари бор.

Айни пайтда улардан 6 таси фаолият юритмоқда, йил охиригача яна олтита ишлаб чиқариш корхонасини фойдаланишга топшириш кутилмоқда.

Бугунги кунгача махсус индустриал зонада амалга оширилган лойиҳаларнинг умумий миқдори 39 млн доллардан кўпроқни ташкил қилмоқда. Ушбу корхоналарда 300 дан ортиқ иш ўрни яратилган.