17-19 сентябрь кунлари "Болалар китоби" II республика фестивали ўтказилади

Ўзбекистон 09 Сентябрь 2015 2541

17-19 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида “Болалар китоби” II Республика фестивали ўтказилади.

“Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги!” шиори остида бўлиб ўтадиган мазкур фестиваль доирасида болаларга мўлжалланган турли жанрдаги адабий-бадиий асарлар, илмий-маърифий, ижтимоий-сиёсий, маданий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китоблар тақдимотлари, таниқли адиб ва шоирлар билан учрашувлар, совринли викториналар, болалар театрлари, республика қўғирчоқ театри артистларининг томошалари, санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концертлари ташкил этилади.

Фестивалнинг асосий тадбирлари 17-19 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрининг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтади.

17 сентябрь куни соат 16:00 да “Туркистон” санъат саройида “Болалар китоби” II Республика фестивалининг очилишига бағишланган “Китоб – маънавият сарчашмаси” номли тантанали маросим ва шоу-концерт ташкил этилади.

Фестиваль тадбирларига кириш эркин.

Кўпроқ янгиликлар