Январь-август ойларида Россияда GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган 13752 та автомобиль сотилди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмасининг Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига асосланган ҳолда "Газета.уз" нашри хабар берган.

Ўтган йилнинг айни даври (29303та автомобиль) билан солиштирганда, сотув даражаси 53,1 фоиз пасайди. Август ойида Россияда GM Uzbekistan қўшма корхонасининг 1723та автомобили харидорларини топди. 2014 йилнинг июль ойи билан таққослаганда, ушбу кўрсаткич 29,5 фоиз пастдир, чунки ўша ойда 2443 та автомобиль сотилган эди

GM Uzbekistan ҚКнинг Россия бозоридаги улуши жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда, 1,4 фоиздан 1,2 фоиз қадар камайди.

Умуман олганда, Россияда янги енгил ва енгил тижорат автомобиллари сотуви йил бўйича ҳисобланганда 19,4 фоиз — 138679тагача камайди ҳамда ушбу мамлакатда ишлаб чиқарилаётган 10та автомобиль тури сотувда пешқадам бўлди.

Маълумот учун, шу йилнинг январь-август ойларида Россияда 1051851та автомашина сотилди.